Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

зино хакида

00:00 / 31.10.2010 | eski savollar | 17257
Зино хакида тулик маълумот берсангиз. Шунингдек зино тугрисида кискача булса хам маълумотлар, далиллар келтириб маълумот берсангиз. Зино килишда бошка миллат ва бошка динга мансуб инсонлар билан зино килишда кандай гунохларга булади. Агарда зинодан бош тортиб турган вактда зинони хохламаса, Аёлнинг узи шу нарсани хохлаб колса ва зинога мажбурласачи?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ЗИНОЗино мулк ва унинг шубҳасидан холи бўлган олд жинсий олатга яқинлик қилишдир.Бу таърифдаги мулкдан мурод ақди никоҳдир. Мулк шубҳаси деганда уч боин талоқнинг иддасида ўтирган аёлга ўхшаш ҳолатлар. Яъни, ўзи уч боин талоқ қўйган хотинга бўлаверса керак деб жинсий яқинлик қилса, зино бўлмайди.Имом Абу Ҳанифа зинони қуйидагича таърифлаганлар:«Зино саҳиҳ ақди никоҳ ва унинг шубҳасидан холи бўлган аёлнинг олдига хатна қилинган жойни ичкарига киритиб яқинлик қилишдир».ЗИНОНИНГ СОБИТ БЎЛИШИЗино икки йўл билан собит бўлади:1. Далил ҳужжат билан.2. Иқрор билан.Зинонинг далил ҳужжат билан собит бўлиши қуйидагича:У тўрт кишининг зино ҳақида гувоҳлик бериши ила собит бўлади.Зинонинг далил билан собит бўлишига шартлардан бири тўртта эркак гувоҳ бўлишидир.Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида:«Аёлларингиздан фоҳиша (зино) қилганларига ўзларингиздан тўртта гувоҳ келтиринг», деган (15 - оят).Аллоҳ таоло «Нур» сурасида:«Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар», деган (4 - оят).Аллоҳ таоло «Нур» сурасида:«У(ифкчи)лар ўша(ифк)га тўртта гувоҳ келтирсалар бўлмасмиди?!» - деган (- оят).Зинонинг далил билан собит бўлишига шартлардан иккинчиси гувоҳлар зино лафзини айтиб гувоҳлик беришларидир. Агар улар жинсий яқинлик ва шунга ўхшаш бошқа лафзларни ишлатсалар қабул бўлмайди. Чунки, айнан зино лафзи ҳаром ва фоҳиша ишга далолат қилувчидир.Демак, зино тўртта одил, мусулмон, ҳур эркак кишининг бир жойда, бир хилда гувоҳлик бериши билан бўлади.Имом гувоҳлардан зино нималиги, унинг кайфияти, қаерда, қачон ва ким билан зино қилганлиги ҳақида сўрайди. Агар улар баён қилиб берсалар ва биз уни сурмадонга чўпи суқилиб тургандек ҳолда кўрдик десалар ва махфий ҳамда ошкора равишда адолатлари собит бўлса, зинога ҳукм бўлади.Гувоҳлар эркак билан аёл ўша ишни қилиб турганларини бирдек, аниқ кўрган бўлишлари керак. Зино бўлган жой, вақт ҳақидаги гаплари ҳам бир хил чиқиши лозим. Бўлмаса, зино собит бўлмайди ва ўзларига қазф учун ҳадд урилади.Гувоҳлар гувоҳлик берганидан сўнг, уларнинг шахслари текшириб кўрилади. Агар улар одил бўлмасалар, яъни, шариат ишларида камчиликка йўл қўйган, ёлғон гапирган, аввалги берган гувоҳлиги ёлғон чиққан бўлса, гувоҳликлари қабул қилинмайди.Зинонинг иқрор билан собит бўлиши қуйидагича:Ва зино зинокорнинг тўрт мажлисда тўрт марта иқрор бўлиши билан собит бўлади. Имом уни ҳар марта рад қилади. Агар у баён қилиб берса, эҳтимол ушлагандирсан ва шунга ўхшаш гаплар билан қайтишни талқин қилиб мандубдир. Агар ҳадддан олдин ёки унинг ўртасида қайтса, қўйиб юборилади. Илло ҳадд қоим қилинади.Зинокорнинг иқрори–зино қилганини очиқ-ойдин ибора билан айтмоғидир. Яна у ўзига ҳаром бўлган аёл билан билиб туриб жинсий алоқа қилганини эътироф этиши керак. Унга биров таъсир ўтказмаган, мажбур қилмаган, ақлу ҳуши жойида бўлиши керак. Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу ва бошқа баъзи уламолар зинокорнинг иқрори тўрт марта бўлиши керак, дерлар. Зинокор олдин иқрор бўлиб туриб, кейин иқроридан қайтса ҳам, унга жазо қўлланмайди.Бу масалада энг машҳур ҳодиса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлиб ўтган Моъиз ибн Молик ал-Асламий ҳодисасидир. Бу ҳодиса барча ҳадис, тафсир ва тарих китобларимизда келтирилгандир. Ҳодисанинг хулосаси қуйидагича:Моъиз ал-Асламий Ҳуззол ибн Нуъайм исмли киши қарамоғидаги етим йигит эди. Ўша жойдаги бир чўри қиз билан зино қилиб қўйди. Ҳуззол уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб, қилган ишини ўзи айтиб беришга буюрди. Шояд бунинг учун истиғфор айтсалар, деб ўйлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда ўтирган эдилар, Моъиз олдиларига келди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, таъкидлаб айтаманки, мен зино қилдим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юзларини ўгирдилар ва: «Шўринг қурсин! Ортингга қайт! Аллоҳга истиғфор айтиб тавба қил», дедилар. У эса, Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам рўбарўларига ўтиб:«Таъкидлаб айтаманки, мен зино қилдим», деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан яна юзларини ўгириб олдилар. У эса, яна рўбарўларига ўтиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени покланг! Мен зино қилдим», деди. Унга Абу Бакр Сиддиқ: «Агар тўртинчи бор иқрор бўлсанг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени, албатта, тошбўрон қиладилар», деди. Аммо у ўз гапида туриб олди: «Эй Аллоҳнинг Расули, шубҳасиз, мен зино қилдим, мени поклаб қўйинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Эҳтимол ўпгандирсан, қучоқлагандирсан ёки қарагандирсан?» дедилар. У:«Йўқ», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У билан бирга ётдингми?» деб сўрадилар. У: «Ҳа», деди. У зот: «Унга яқинлик қилдингми?» дедилар. У: «Ҳа», деб жавоб қайтарди. У зот: «Уни ўзингга жамладингми?» деб сўрадилар. У яна: «Ҳа», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат жинсий яқинликка ишлатиладиган иборани қўлладилар. Бошқа ҳеч ерда, ҳеч қачон бу иборани ишлатмаган эдилар. Чунки бировнинг ўлимига ҳукм чиқариш осон эмас эди. У эса, ўша саволга ҳам: «Ҳа», деб жавоб берди. У зот: «Сурма чўпи сурмадонга кирганга ўхшаб-а?» дедилар. У: «Ҳа», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: «Зинони биласанми ўзинг?» деб сўрадилар. У: «Ҳа, биланман, мен унга ҳаром алоқа қилдим, эркак ўз хотини билан қилса ҳалол бўладиган алоқани қилдим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Никоҳда бўлганмисан?», дедилар. У:«Ҳа», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофидаги саҳобалардан: «Бу ўзи жинни эмасми?» деб сўрадилар. Улар унинг мажнун эмаслиги ҳақида хабар бердилар. Сўнгра: «Ароқ ичганинг йўқми?» деб сўрадилар. Шунда бир одам туриб бориб, унинг оғзини ҳидлаб кўрди. Ундан ароқ ҳиди ҳам келмади. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳуззолга: «Агар буни беркитганингда ўзингга яхши бўлар эди», дедилар. Сўнгра тошбўрон қилишга амр этдилар. Мадинанинг ташқарисида тошбўрон қилинди. У тошбўроннинг аламини тотганда бақира бошлади: «Эй қавм, мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қайтариб олиб боринглар! Мени қавмим ҳалок қилди, алдашди, мени Расулуллоҳ қатл қилмасликларини айтишган эди!» деди. Лекин одамлар уни то ўлгунича тошбўрон қилдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга у тошбўрон аламидан додлаб, ўлимдан қочгани зикр қилинганида, у зот: «Қўйиб юборсангиз, Аллоҳга тавба қилса, тавбаси қабул бўлармиди», дедилар».ЗИНО ИЙМОНДАН ЭМАСБиз мулоҳаза қилмоқчи бўлган мавзу ўта муҳим ва йирик муаммо бўлиб, ҳозирги кунда ўжамиятимизнинг юз тубан кетишига асосий сабаблардан биридир.Кўп йиллик маънавий қашшоқлик тарбиянинг сустлиги ёки бутунлай издан чиққанлиги ва бошқа бир талай омиллар юртимизда зино тарқалишига сабаб бўлди. Оқибатда кўпгина бало-офатлар келиб чиқди.Хўш, зино нима? Дунё халқлари унга қандай қараганлар? Аввало, шулар ҳақида сўз юритсак.Зино барча халқ лар тушунчасида — бегона эркак ва аёлнинг никоҳсиз жинсий алоқада бўлишидир. Бу иш жамики динлар, халқлар тузумлар, фалсафаларда ор-номуссизлик уят, ифлослик ва разолат ҳисобланган. Чунки инсоннинг соф қалби ўз-ўзидан бу қабиҳ ишни табиатан қоралайди, ёқтирмайди.Ҳозиргача инсоният зинони разолатларнинг каттаси деб ҳисоблаб келмоқда. Бу фикрга инсонийлик идорасидан чиққан, ҳавои нафсини ақлидан устун қўядиганларгина қарши чиқишлари мумкин. Улар одатда яширин тарзда ҳаракат қиладилар, жамоатчилик нафратидан қўрқиб юрадилар.Минг афсуски, зино ҳозирги кунда бизнинг она юртимиз учун ҳам катта иллатлардан бири бўлиб турибди. Номаҳрам эркакка қорасини кўрсатишни ўзига ор деб билган мастура момолар юртида инсонийлик ва аёллик номига доғ тушурувчи фоҳишалар бемалол ҳаром-ҳариш билан шуғулланмоқдалар. Бегона аёлга ғараз кўз билан назар ташлашни номардлик ҳисоблаган марду майдон боболар юртида эркаклик номини бўлғаётган, ҳайвоний хирсни ҳамма фазилатлардан устун қўювчи шармандалар кўкрак кериб гердайиб юрибдилар.Халқимиз ўзини танибдики, зинони улкан гуноҳ, кечирилмас айб деб билади. Негаки, Қуръони Каримда Аллоҳ таоло мусулмонларга хитоб қилиб: «Зинога яқинлашманглар, албатта у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир», деганлар. Чунки улар зино наслу насабнинг бузилишига, оилаларнинг парчаланишига, инсоний муносабатларнинг ёмонлашувига, турли касалликларнинг тарқалишига, аҳлоқнинг қулашига ва бошқа бало-офатларга сабаб эканкни яхши билганлар.Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Қайси қавмда знно тарқалса, Аллоҳ таоло уларни ота-боболари билмаган касалликка мубтало қилади», деганлар.Боболаримиз зинони хаёлларига ҳам келтирмаганлар. Чунки уларнинг маҳбуб пайғамбарлари: «Зинокор зино қилганда муминлиги қолмайди», деганлар.Мўминлик - иимон, боболаримиз учун ҳамма нарсадан устун бўлган. Улар охират азобидан қўрққанлар, шу боис бошқа гуноҳлар қатори зинога ҳам яқинлашмаганлар.Шу билан бирга барча зинокорларга нисбатан жорий қилинган жазо чоралари ҳам қатъий бўлиб, жамиятда зинонинг тарқалишини чеклаган. Шариат бўйича, оила қурган, никоҳда бўлган шахснинг зино қилгани исботланса, у тошбўрон қилиб ўлдирилган. Оила шарафини, эр-хотинлик ҳурматини била туриб ҳаромга юрганлар жамиятга, инсониягга нисбатан қилган бу жиноятлари учун худди шу жазога ҳақиқатда лойиқдурлар.Агар зинокорлар аввал никоҳда бўлмаган бўлса, кўпчиликкинг олдида юз дарра урилган.Кўриб турибсизки, икки турдаги жазо ҳам омма ҳузурида бўлган. Бу эса гуноҳкорларга жазо бўлиш билан бирга ўзгаларга ибрат ҳам бўлган. Одамлар бир кун келиб кўпчилик олдида шармандаи шармисор бўлишдан қўрққанлар. Ҳукмнинг ўзиёқ ёмон ниятлилар қалбига даҳшат солган. Тажриба ҳам шуни кўрсатади. Пайғамбар алайҳиссалом вақтларида фақат 2—3 киши шундай жазога тортилганидан сўнг жамият бу балодан халос бўлган.Кези келганда айтиб ўтмоқ лозимки, шариат ҳукмлари бир-бири билан чамбарчас боғлик бўлиб, бирисиз иккинчисини ижро этиб бўлмайди. Ижро этилганда ҳам ҳокимият томонидан текширилиб, барча қоидаларга тўлик амал қилинган ҳолда бажарилади.Ҳозирги кунда зинокорларга нисбатан шариатда кўрсатилган жазо қўлланилмайди, десак хато бўлмас. Шунинг учун ҳам чет мусулмон ўлкалардаги уламоларга: «Тавба қилмоқчи бўлганлар бу борада нима қилишлари керак?» - деган савол беришади. Уламолар: «Чин дилдан тавба қилиб, иккинчи бу гуноҳни такрорламаса, Аллоҳнинг ўзи гуноҳларини кечувчи, ажабмаски, кечиб юборса», деб жавоб берадилар. Мен ҳам мақолани ўқигач, гуноҳини ҳис этиб: «Нима қилиш керак?»—деганлар чиқиб қолар, деган умидда бу сўзларни ёзмоқ даман.Ислом зинога қарши фақат қаттиқ жазо қўллаш билангина чекланиб қолмайди, балки унинг олдини олиш учун барча чораларни кўради.1. Ҳалол йўл билан жинсий эҳтиёжини қондиришга барча шароитни яратиш. Сир эмас, Аллоҳ инсонни яратганда, хоҳ қўшиб яратади. Уни эса никоҳ йўли билан қондириш керак. Чунки Исломда эркак ва аёлнинг қўшилишидан асосий мақсад пок насл қолдиришдир. Қуръони Карим оятлари ва кўплаб ҳадиси шарифлар мусулмонларни вақти етиб, имкони бўлиши билан оила қуришга чорлайди, оилалиларни эса оила қурувчиларга барча ёрдамларни беришга ундайди. Никоҳсиз юриш қаттиқ қораланади.Мабодо, баъзи сабабларга кўра, оила кўра олмаётган ёшлар бўлса, улар зинодан сақланиш учун рўза тутишга даъват қилинади. Зинодан сақланишнинг барча йўллари ишга солинади. Афсуски, ҳозирга келиб, бизда шу одат сусайди. Ўғил-қизларнинг ҳали ёш, ўқиб олсин, ҳарбий хизматга бориб келсин каби турли баҳоналар билан, баъзида тўйни дабдаба билан ўтказиш учун нарса йиғиш, қалин пули тўлаш ва бошқа баҳоналар билан умрини ўтказиб, зинога боришларига ҳам сабабчи бўлишмоқда.Зинога қарши курашмоқчи бўлсак мазкур ҳолатларга эътибор бериб, керакли чоралар кўришимиз лозим.2. Бегона эркак-аёлларнинг бир-бирларига аралашувини ман қилиш. Бу уларга бўлган ишончсизлик эмас, балки ёмонликдан сақланиш учундир. Чунки номаҳрам эркак ва аёл ёлғиз қолсалар, учинчилари шайтон бўлиб уларни йўлдан уриши мумкин. Бу ҳақда пайғамбаримиз алайҳиссалом ривоят қилган ҳадисда: «Кимнинг Аллоҳга ва қиёмат кунига иймони бўлса, номаҳрам аёл билан ҳоли қолмасин, учинчилари шайтон бўлади», дейилган.Замонани қарангки, ҳозир ҳаётимизда ким бу таълимотга амал қилса, масҳара қилинадиган бўлиб қолган. Боғчада, мактабда болаларни ўгил-қиз қилиб сафга тизиш ёки ўтқазиш гўёки ҳам фарз, ҳам қарзга айланган. Мургак гўдаклар аввалида соф табиатлари кўтармагани учун қаршилик кўрсатадилар, лекин «тарбиячилар» ғолиб келишади. Шу тариқа аста-секин кўникиб кетилади-да, кейин икки жинс аралашмаса, юролмайдиган бўлиб қолади. Учрашувлар, сайрлар, томошалар охир-оқибат зинога бориб етади. Ҳар нечук фоҳишабозлик учун қўлга тушиб сўроққилинганлар: «Бу иш качон бошланган?» деган саволга, аксарият ҳолларда: «Биттаси билан ёлгиз қолган эдим...»— деб жавоб беришади.Ишончим комилки, қўлга тушмаган зинокорлар ҳам худди шундай жавоб қайтаришади. Бошқача жавоб бўлиши ҳам даргумон. Бу масалада яқин кишилардан ҳам эҳтиёт бўлиш шарт. Пайғамбар алайҳиссаломдан худди шу маънода ҳадис ривоят қилинган. Олмонияда ўтказилган текшириш вояга етмаган қизларнинг номусига зўрлаб тегишнинг 90 фоизи оилага яқин кишилар тарафидан бўлишини кўрсатди. Бинобарин, биз ҳам бунга катта эътибор беришимиз, номаҳрамлар, яъни никоҳи бир-бирига нодуруст шахслар ёлғиз қолмасликлари чорасини кўриб боришимиз керак.3. Ўзга жинсга шаҳват билан қарашни ман қилиш. Аллоҳ таоло Нур сурасида эркакларга ва аёлларга алоҳида-алоҳида хитоб қилиб, номаҳрамларга шаҳват билан қарамасликка ва авратларини беркитиб юришга фармон берган. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда: «Кўзнинг зиноси назардир», дейилган. Албатта, ҳамма бало назардан бошланади. Биринчи назар тушганда, Худодан қўрқиб ўзини тийган одам ютади. Лекин яна назар солса...Ҳар бир эркак-аёл ушбу сўзларни ёдидан чиқармаслиги ва номаҳрамларга шаҳват назари билан қарашдан ўзини тийиб юрмоғи лозим.4. Аёлларнинг иффатли кийинишлари ва ўзларини тутишларини жорий қилиш. Бу ниҳоятда катта масала. Аллоҳ аёл кишини хотин, она бўлиши учун гўзал, латофатли (зеби зийнатга ҳавасли) этиб яратган. Шунинг учун ҳам шариатда эркаклар учун ҳаром қилинган тилла, кумуш, ипак каби зийнат буюмлари аёлларга ҳалол қилинган. Лекин бу руҳсат — ижоаатлар номаҳрам эркакларнинг шаҳватини қўзғатиш, аёллар Аллоҳ берган ҳусну жамолларини кўча-куйда, турли кўрикларда кўз-кўз қилиб ҳаром ишларга манба бўлишлари учун берилган эмас. Улар ўз жуфти ҳалоли ҳузурида, руҳсат берилган жойларда бемалол зеби-зийнатли бўлишлари мумкин, ҳатто лозим.Эндиликда бу ҳикматларнинг оёғи осмондан б,улиб кетган. Баъзи аёллар номаҳрамлар эътиборини тортиш учун қўлидан келган-келмаган ясан-тусанни қиладилар, ўзида бўлмаса, қўшнисидан олиб бўлса ҳам, тақинчоқ тақишга, кийим кийишга интиладилар. Уйда, эрлари ҳузурида эса бир аҳволда бўлиб юрадилар. Бу кўплаб оилавий келишмовчиликларнинг сабабидир. Кўчада зеби зийнатга бурканиб ўзини намойиш қилиб юрган аёлларни кўриб келган эркак уйидаги ўзига қарамаган хотинини кўриб ғалати бўлиши табиий. Аслида эса тескариси бўлиши, аёл бегоналар кўзидан ўзини асраб, бор гўзаллигини эрига намойиш қилиши керак. Яна бир тескари ҳолат: ёш аёллар ўзини кўз-кўз қилишса, қари аёллар ўзларини эҳтиётлаб қисиниб-қимтиниб юрадилар.Ҳолбуки, аслида ёшлар ўзларини асраб, қарилар бир оз эркинроқ юрсалар, ўринлидир. Кейинги пайтда оддий ҳаётдаги нохушликлар етишмагандек аёл-қизларнинг қадди-қоматлари ва ҳусни жамолларини бозорга солишнинг янги услуби — «гўзаллик танловлари» жорий бўлди. Шубҳасиз, бу Ғарбга кўр-кўрона тақлид қилишнинг оқибати. Бундай ғояни олға сураётганлар ўз қилмишларини оқлаш учун турли фалсафаларни ҳам келтиришмоқда. Лекин оқибати-чи? Нима бўлади? Яна айтаман, мен далиллар келтириб ўтирмайман. Лекин Таиландда ҳозир фоҳишаликни касб қилиб олган бир ярим миллион бузуқни айнан «гўзаллик танловлари» самараси деб билмоқдалар. Бошқа ўлкаларда ҳам бунга ўхшаш фикрлар кўп.Охирги вақтда аёллар баданларини очиб юришлари нафақат зинога, балки эркакларнинг жинсий заифлигига сабаб бўлаётганини мутахассислар ташвиш билан таъқидламокдалар. Шунингдек баданни очиб юриш туфайли, айниқса, серқуёш ўлкаларда аёллар турли касалликларга чалинаётганлари ҳақида куюнаётганлар ҳам кўп.Ҳайриятки, бу ҳақиқатни аёлларимизнинг ўзлари ҳам тушуна бошладилар. Ўйлайманки, самараси тезда ўзини кўрсатади.5. Жамиятга фоҳиша хабарлар ва унга оид ишларни тарқ атувчиларга қарши шафқатсиз кураш олиб бориш. Аллоҳ таоло Нур сурасида «Албатта, мўминлар ичида фоҳиша ишлар тарқалишини хоҳловчиларга бу дунёю у дунёда аламли азоблар бордур...»—деган. Шариатга кўра, ҳатто эр-хотинга ҳам ўз ораларида бўлиб ўтган ишларни ўзгалар ҳузурида гапиришга руҳсат йўқ . Ҳозир эса тўртта одам тўпланса, гап фоҳиша ишлар ҳақида кетиши сир эмас. Айниқса, фосиқ ва фожирларнинг уялиш, ор қилиш ўрнига ўз «саргузаштларига» ёлғонларни қўшиб мақтанишлари одат бўлиб қолган. Боз устига, бадиий адабиёт, кино, театр, телевизор, ҳатто рўзнома ва ойномалар ҳам бундоқ ишга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшмоқда. Қ олаверса, турли-туман беҳаё нашрлар ва видеофильмлар дард устига чипқон бўлди. Жамиятимиз маънавий таназзулининг чўққиси «Кичик Вера» фильмига берилган баҳоларда ўз аксини топди, десак хато бўлмас. Сал бўлмаса, кинода энг беҳаё ролини биринчи бўлиб ўйнаган аёл миллий қаҳрамон, йилнинг энг машҳур кишиси, деб эълон қилинарди.Афсусланарлиси, бу фильмлар бизнинг ўлкамизда ҳам кенг тарғиб қилинганидир. Бу ҳам камлик қилгандек «Самарага йўл» номли халқимизга ор келтирадиган фильм ишланди.Қўшни Тожикистон беҳаёликни тарғиб қилувчи асарларга арши қ онун қабул қилди. Бошқа жумҳуриятлар ҳам шундок қилмоғи лозим. Жумладан, Ўзбекистон ҳам. Бу зинога сабаб бўлувчи иллатларга қарши омил бўлади. Лекин бевосита зинокорларга қарши қандоқ қонун бор? Ҳеч нарса йўқ . Бори ҳам кўнгилдагидек эмас. 100 ёки 300 сумлик жаримани зинокорларга қарши жазо дейишнинг ўзи уят. Зинода жабр кўрган ўзи шикоят қилмаса, чора кўриб бўлмаслигини нима деб тушунса бўлади?! Ахир зинокорлар нафақат ўзига, балки жамиятга, инсониятга ижтимоий, сиёсий, аҳлоқий ва шу янглиш бошқа кўплаб зарарлар келтиряптилар-ку?! Нима учун қўлга тушганларнинг шармандасини чиқариш ўрнига исмларини ҳам яшириб сийлаймиз? Нима учун ҳаромдан бола топганларни «ёлгиз она» деб эъзозлаб имтиёзлар берилади? Нима учун фоҳишахоналар очиб, қўшмачилик қилаётганлар халқ олдида жавоб бермайдилар? Нима учун бошқа жойлардан танфурушлик учун келиб фасод тарқатиб пул тўплаётганларга томошабин бўлиб қараб турилаверади? Нимага биз учун азиз осори-атиқаларимизни ярим яланғоч ҳолда томоша қилиб, юзимизга оёқ қўяётганларга индамай қараб тураверамиз?«Даюс жаннатга кирмайди», дейдилар пайғамбаримиз алайҳиссалом. «Даюс»— хотини, синглиси, қизи ёки бошқа қариндошларининг зинога юраётганларига рози бўлган шахсдир.Ҳаммамиз ор-номусли, уятли ва ғайратли бўлишимиз лозим. Бу балога қарши курашмоғимиз зарур. Истагимиз — бу йўлда ҳамма ўз қўлидан келган ёрдамини берсин. Зинонинг гуноҳлиги, зарарлари ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилсин. Зинокорларга ва уларнинг ҳомийларига қарши жиддий қонунлар ишлаб чиқилсин. Ёшларнинг бу соҳадаги тарбиясини яхшилайлик. Мелисада одоб-аҳлоқ бўлимлари тузилсин. Ижтимоий муаммолар билан шуғулланувчи мутахассислар бу дардни яхшилаб ўрганиб чиқиб, уни даволаш учун ўз таклифларини киритсинлар.Хулласи калом, жамиятимизда зинокорларга ўрин қолмасин. Иллатни янада илдиз отдирмасдан даволаб, жамиятимизни соғломлаштиришимиз ҳаммамизнинг муқаддас бурчимизга айлансин.

Топ рейтинг www.uz Openstat