Ассалому алайкум! Бувимлар сут ва сут маҳсулотларини сотиш билан шуғулланишади. Топаётган даромадларининг ҳалоллигида шубҳам бор. Мисол учун, сутни литрини ўлчашда баъзида аниқ ўлчашмаслигини гувохи бўлганман. Ундан ташқари, фермадан сут сотиб олишганида шартномада кўрсатилган миқдорда олишлари керак эди аслида. Аммо ферма ишчиси бошлиғига билдирмай бувимларга маълум миқдорда кўп сут беради ва ўша сутнинг пулини ўша ишчига беришарди. Бунга кўп булмади. Лекин ҳозир ҳам бундай қилишадими ёки йўқми буни аниқ билмайман. Шулар сабабли бувимларникига имкон борича кам борамиз, борсам хам бахона қилиб ҳеч нарса емасликка ҳаракат қиламиз. Сабабини эса ўзларига айтолмаябман. Аммо улар мен ва оиламни уларникига кам борошидан норози. Саволим шуки, уларнинг топган пуллари ҳалолми? Бизникига ҳам бериб юборган нарсаларини ҳам емаслигик керакми? Агар топганлари ҳалол бўлмаса мен қандай йўл тутай, бормасам силаи раҳм қолиб кетяпти, борсам дарров дастурҳонга чақиришади. Ҳар доим шу зайлда бўлавермайдику! Олдиндан катта раҳмат!