Ассалому алайкум! Келин бўлиб тушган хонадонда Аллоҳга ширк келтирувчи ишларни кўп қилишар экан. Мушкулкушо, чилтан чироқ, эм қилиш, мазорларга мол олиб бориш, фолга ҳам ишонишади. Мен биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлганимда ақлсизлик қилиб айтган ишларини қилганман. Иккинчисига ҳомиладор бўлганимда эса бу ишлар ширклигини билиб қилмадим, қўшилмадим. Иккинчи фарзандим 8ойлик туғилиб ўлди. Бу ишлар ҳаммаси Аллоҳни синови эканлигини биламан, иймон келтираман, лекин уйдагилар бу сафар ҳомиладор бўлсанг биз айтган ишларни қиласан шу ишларни қилмаганинг учун бола ўлди дейишяпти. Мен шу оилада яшашим жоизми ёки ажрашганим мақулми, чунки турмуш ўртоғим ҳеч бўлмаганда мен тарафда эмасларда?
– Ва алайкум ассалом! Сиз бунчалар заифлик қилманг. Эрингизнинг ҳолатини ёзмабсиз. У диндан чиқмаган бўлса, оилангизни бузманг, ҳақ устида собит туринг. Аллоҳдан дуо қилиб, нусрат беришини сўранг. Фарзанд бериш ҳам уни олиш ҳам Ўзининг измидадир. Улар қилаётган ширк амалларнинг бунга бирор таъсири йўқ. Валлоҳу аълам!