Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос ҳадисларни шарҳлаб берсангиз

00:00 / 06.10.2008 | eski savollar | 2125
Ассалому алайкум муҳтарам устоз!Савол билан мурожаат килишга ижозат бергайсиз:1. Зохиджон Исломовнинг «Мусулмоннинг одоб китоби» номли китобчасида Анас :ра дан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган:«Ким тахорат олгандан кейин "Инна анзалнаху фи лайлатил кодр..." сурасини бир марта ўқиса, сиддиқлардан бўлади. Икки марта ўқиган шаҳидлар девонидадир. Уч марта ўқиса, Аллоҳ у кимсани пайғамбарларни хашр қилгандек хашр этади.» Устоз сизга саволим шуки, тарикатдаги биродарларим ҳар таҳоратдан кейин ўқиладиган шукри вузуъ намозининг биринчи ракатига «Фотиха»дан кейин зам сурага «Қадр» сурасини 2 марта, иккинчи ракатига 1 марта жами 2 ракатда 3 марта юқоридаги сурани доимий ўқишади. Юкорида келтирилган ҳадисдан шу ҳукм келиб чиқадими? Накшбандия тарикатининг машойихлари шу ҳадисни далил қилиб шукри вузуъда «Қадр» сурасини ўқишни шу тартибда тавсия қилишганми? Бу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. 2. Яна шу китобда қуйидаги ҳадис келтирилган: Абдуллоҳ ибн Баширдан :ра дан ривоят қилинади: Тирноқларингизни олинг ва уларни кўминг. Бармоқларингиз орасини тозаланг. Оғзингизни овқат қолдиқларидан тозаланг ва мисвок тутинг. Менинг ёнимга тиши сарғайган ва оғзи ҳидли ҳолда келманг. Юқоридаги ҳадисдаги «тирнокларингизни олинг ва уларни кўминг» деган сўздан тирноқларни олгач уларни кўмиш керак деган ҳукм келиб чиқадими? Ҳар тирноқ олгандан сўнг тирноқларни тўплаб кўмиш керакми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. «Қадр» сурасини тоҳаратдан кейин ўқишнинг фазли ҳақидаги ҳадис деб айтилган нарсани топиш имкони бўлмади. Ҳадисни келтирган одам уни ким ривоят қилганини ёки қайси китобда борлигини айтиш лозим. Умуман бу маънода саҳиҳ ҳадис йўқ.2. Олинган тирноқ ва сочларни кўмиб юбориш тавсия қилинади. Бирор овлоқроқ жойга ташланса ҳам бўлади. Лекин таҳоратхона ёки ғусл қилинадиган жойга ташлаб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat