Ассалому алайкум! Муҳаммад Абдулҳай Лақҳанийнинг Ғийбат ўзи нима деган китобида шу китобнинг Абдулҳайс Самарқандийнинг Танбеҳул Ғофилин китобидан сноска берилиб бир ҳадис келади. Росулуллоҳ с.а.в марҳамат қиладилар" 4 нарса рўзани очади, таҳоратни бузади, амални ҳабара қилади: ғийбат, ёлғон гапириш, чақимчилик, қараш ҳалол бўлмаган аёлларга назар ташлаш. Булар сув дарахт томирларини суғорганидек, ёмонликлар томирини суғоради. Шу ҳадис саҳиҳми? Саҳиҳ бўлса ровийлари ким?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадисни ким ривоят қилганини топа олмадик. Валлоҳу аълам!