Ассалому алайкум! Бир хадис хақида сўрамофчи эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, "агар олдингизга бир одам бир кўзи ўйилган холда келсалар шошилиб хукм қилманг, балки у наригини икки кўзини ўйиб олгандир". Шу маънода хадис борми?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис эмас арабларнинг ҳикматли гапларидан. Бу ҳикматда ҳукм чиқарадиган киши шошилмаслик ва икки тарафни эшитмай ҳукм қилмаслиги кераклигини англатади. Валлоҳу аълам!