Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис

07:56 / 22.12.2015 | Akkuratniy88 | 1095

Ассаламу алайкум! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мени энг зўр умматларим(русчада мои лучщые братья)мени кўрмасдан туриб менга ишониб, менинг йўлимдан юрганлар” деган ҳадисларини эшитган эдим. Тушунишим бўйича, у кишидан кейин ҳаёт ва ҳадисларини ўқиб, ўрганиб, уларга ишониб, Аллоҳ учун севиб, то бизнинг давримизгача ва қиёматгача юзладиган мўминларга айтилмоқдами? Шу ҳадис саҳиҳми? Шу ҳадисни эслаганимда қандайдир илҳомланиб кетаман. Ассалом алайкум.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!


عن أبي هريرة قال : خرج رسول الله صلى الله عليه وسلم إلى المقبرة فسلم على أهلها قال سلام عليكم دار قوم مؤمنين وأنا ان شاء الله بكم لاحقون وددت أنا قد رأينا إخواننا قالوا أو لسنا إخوانك يا رسول الله قال بل أنتم أصحابي وأخواني الذين لم يأتوا بعد وأنا فرطكم على الحوض قالوا وكيف تعرف من لم يأت بعد من أمتك يا رسول الله قال أرأيت لو أن رجلا له خيل غر محجلة بين ظهري خيل دهم بهم ألا يعرف خيله قالوا بلى يا رسول الله قال فإنهم يأتون غرا محجلين من الوضوء يقولها ثلاثا وأنا فرطكم على الحوض ألا ليذادن رجال عن حوضي كما يذاد البعير الضال أناديهم الا هلم الا هلم فيقال انهم قد بدلوا بعدك فأقول سحقا سحق
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :


"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабристонга чиқдилар. Аҳлига салом бериб, “Мўминлар қавмининг ҳовлиси бўлган сизларга саломлар бўлсин. Ин шаа Аллоҳ биз ҳам сизларнинг ортингиздан сизларга қўшилувчимиз. Қани энди биродарларимизни кўрсак эди” дедилар. Саҳобалар : “Эй Аллоҳнинг расули биз сизнинг биродарларингиз эмасмизми” дейишди. У зот : “Йўқ. Сизлар менинг саҳобаларимсиз. Биродарларими ҳали(дунёга) келганлари йўқ. Мен сизларни ҳавзи кавсар тепасида кутиб олувчингизман” дедилар. Саҳобалар : “Эй Аллоҳнинг расули умматингиздан ҳали (дунёга) келмаганларни қандай таниб оласиз” дейишди. У зот : “Айтингларчи, бир кишини қоп-қора орасида пешонаси қашқа, туёқлари оқ оти бўлса уни танимайдими” дедилар. “Танийди эй Аллоҳнинг расули” дейишди. “Уч бора “Улар таҳоратни сабабидан пешоналари қашқа, оёқ-қўллари нурли бўлиб келадилар. Мен сизларни ҳавз(кавсар) тепасида кутиб олувчингизман. Адашган туяни қайтарилгани каби бир неча кишиларни ҳавзимдан қайтариб юборилади” дедилар. "
عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : (( من أشدّ أمتي لي حُباً ، ناسٌ يكونون بعدي يود أحدهم لو رآني بأهله وماله )) رواه مسلم
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Умматимнинг менга муҳаббати кучлиси ким(биласизларми)? Мендан кейин келиб, аҳли ва молининг эвазига мени “кўрсам эди” дейдиган кишиларидир” дедилар". Муслим ривояти. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat