Ассалому алайкум! Олдинги саволимдаги шайх ҳазратларининг Ҳадис ва ҳаёт китобининг 5 - жузидаги "Якка ўзи намоз ўқиётган умумий одамнинг бир оят ўрганиб олиши. Чунки энди унга ўша оятни ўқиб намозни адо этиш лозим бўлади" деган жумлани изоҳлаб берсангиз. У 121-бетида ёзилган экан.
– Ва алайкум ассалом! Кофир одам мусулмон бўлди. Қуръондан ҳеч нарсани билмайди. Савол у қандай қилиб намоз ўқийди? Жавоб: такбирни айтиб фарз бўлган рукуъ, қиём ва саждаларни адо қилаверади. Бирор оятни ҳам билмагани учун қироат қилмай қўяверади. Бир оятни ўргангач кейинги намозни ўша ўрганган бир оят билан адо қилади. Валлоҳу аълам!