Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ ҳадиси қудсийда айтади

21:59 / 16.09.2022 | Jaloliddin | 865

Ассалому алайкум! Аллоҳ ҳадиси қудсийда айтади. Эй одам боласи ер юзини гуноҳга тўлдириб олдимга кел, агар ширк келтирмаган бўлсанг, сени ер юзи тўла раҳматим билан кутиб оламан. Пайғамбаримиз: кибрли даюс мўминлар жаннатга кирмайдилар деганлар. Аҳир Аллоҳ ширк келтирмаган бўлсанг деганида кибрлиларни, даюсларни кечиришини айтмадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иймон билан вафот этган ҳар қандай мўмин борки у албатта жаннатга киради. Аммо бундан аввал Аллоҳнинг адолати ила қилган ишларига яраша жазоланади ёки унинг раҳмати ва фазли ила афв қилиниши мумкин. Ҳадиси шарифларда баъзи мўминлар ҳақида “жаннатга кирмайди” дея таърифланган. Ушбу ҳадислар “қилган гуноҳи учун жазосини олмай жаннатга кирмайди” маъносидадир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat