Ассалому алайкум! Сафарда эдим, муддати номалум. Шунга мeн намозларимни суннатлари билан тўлиқ адо этсам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Сафарда суннат намозларининг суннати муаккадалиги кетиб, оддий нафл қаторида бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардаликларида нафл намозларини кўп ўқир эдилар. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкдаги маълумотни ўқинг. http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=16215.0;wap