Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каффорат

18:57 / 23.09.2022 | Begaliyeva Zilolaxon | 693

Ассалому алайкум! Узоқ кутилган ҳомиладорлик даврида Аллоҳимдан ҳар дуоларимда "Аллоҳим бизларни яна фарзанд неъматлари билан сийла, фарзандларимни умрлигини узоқ тану жонлогини соғ қилиб, комил фарзанд қилиб бергин, ўзинг розилигинг учун туққунимгача ҳатми Қуръон қилмоқликни нийят қилдим" деб дуо қилар эдим. Эрта туғруқ сабаблими, ё ўзим сусткашлигим туфайлими ҳатмни тугата олмадим, Аллоҳим соғлом қилиб эгиз ўғиллар билан сийлади Алҳамдулиллаҳ. Туққунимгача ҳатмни тугата олмаганим сабабли манга каффорат вожибми? Агар вожиб бўлса қандай миқдорда ва қай тартибда каффоратни амалга оширишим мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Каффорот вожиб эмас. Хатмни охирига етказишингиз бирор муддатга қайдланмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat