Ассалому алайкум! Мен бир дўстим билан бахслашиб қолгандм. У мендан калян ҳалолми ҳаромми деп сўради. Мен эса унга алббатта ҳаром деп жавоб бердим. У эса мендан исбот соради. Яна Уни менга қурону каримдан исботла мен домлаларга Қуронга ишонгандек ишонмайман дейиди. Мен эса бу боради илмим пастлик қилди Қуронда калян ҳаром эканлиги ҳақида топлолмадм.
– Ва алайкум ассалом! Чилим ва сигарет хабис (нопок) нарсалардан бўлиб, унинг инсон бадани ва молига бўлган зарари туфайли уни истеъмол қилиш ҳам, сотиш ҳам, тарғиб қилиш ҳам ҳаромдир. Валлоҳу аълам!
Ушбу жавоб сигаретга ҳам чилимга ҳам тааллуқли: https://savollar.islom.uz/s/23680