Ассалому алайкум! Хозирги кунда янги тадбиркорлар ишга киришга сиз билан келишув, яни ишчига сенга ўргатаман лекин шу ишхонадан бўшасанг шу лавозимда бошка жойда ишламийсан деган шарт билан ишга олишади, келишув тўғрими, динда нима дейилган?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Ўргатишни нархлаш ва иш давомида ойликдан ушлаб қолиш, агар эртароқ бўшаб кетса ўқиш пулини тўлиқ тўлатиб олишга келишиш мумкин. Валлоҳу аълам!