Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баъзи оятларда Аллоҳ қасам ичади?

00:00 / 14.05.2007 | eski savollar | 3376

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари! Аллоҳнинг ҳар бир сўзи ҳақ-ку, нега Аллоҳ баъзи оятларда қасам ичади? Узр агар нотўғри савол берган бўлсам. Билмаганимдан сўрамоқдаман. Илтимос тушунтириб беринг. Раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримнинг бир қанча суралари қасам билан бошланган. Жумладан, «Ан-Назиат» сураси ҳам. Бу ҳолатда қасам лафзлари ишлатилмайди, балки қасам ҳарфларининг ўзи кифоя қилади. Масалан: «Ван-Назиати» ан-Назиат билан қасам ичаман, дегани. Одатда бир гапни таъкидлаш ва унга эътиборни жалб қилиш учун, энг муҳим масалаларни баён қилишдан аввал қасам ичилади. Аллоҳ Ўзи яратган нарсалардан баъзиларини қасамда тилга олиши ўша нарсаларнинг аҳамиятини яна ҳам оширади.
Аллоҳ таоло хоҳлаган нарсаси билан қасам ичаверади, бу Ўзининг иши.

Топ рейтинг www.uz Openstat