Ассалому алайкум! Аёлим билан кўп уршиб қолардик, уйига индамасдан хафа бўлиб хеч кимдан сўрамасдан кетиб қоларди. Бир сафар уршганимизда уйига сўрамасдан кетиб қолди. Бу ишини тўхтасин бўмаса фитна чиқади деб, уйинга сўрамасдан кетсанг талоқсан дедим, шу билан уни сўрамасдан кетишини тўхтадим. Энди аёлим сиз йўқлигинггизда мусофир юртга кетганингизда уйимда бирон муҳим корхол боб қолса сиз билан боғланолмасам кутиб отирмай уйимга боровирсам бўладими деб сўради. Мен майли руҳсат бердим, сўрадингку дедим. Шундей қилсам бўладими? Талоқ тушмайдими?
– Ва алайкум ассалом! “Ҳар доим уйингга кетишингга рухсат бердим”, деб қўйинг. Шунда ҳар бир кетиши рухсатли бўлади ва талоқ шарти топилмайди. Валлоҳу аълам!