Ассалому алайкум! Менинг 8 ёшли ўғлим бор. У жуда шўх сергап, қайнотам ёшлари 62да. Қайнотам билан ҳеч чиқишолмайди на тарбия беради ва бирор нарсани ўргатади. Аниқроғи фарзандимни яҳши кўрмайди буни очиқ ҳам айтади. Қайнотам шу ёшга кириб бирор марта намоз ўқимайди. Диндан умуман ҳабарлари йўқ. Мен фарзандимни урганида ё сўкканида аралшиб аччиқ қилиб фарзандимни ураман. Боллани урмаслик кераклигини билан аммо ўзимни тутолмайман, лекин айб қайнотамда деб билааман. Мен нима қилсам муносабатларимизга иллиқлик кирита оламан? Қайнотам бўлгани учун насиҳат қилолмайман.
– Ва алайкум ассалом! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳадялашинглар, бир-бирингизга муҳаббат қўясиз», дедилар».
Бухорий «Адабул-муфрад»да ривоят қилган.
Ҳадя бериб туриш мўмин-мусулмонлар ўртасида меҳр-мурувватни кучайтиради, натижада бутун жамият аъзолари ўртасида меҳр-оқибат, тотувлик, иноқлик пайдо бўлади. Ораларидаги ижтимоий алоқалар, ўзаро дўстлик, биродарлик муносабатлари ниҳоятда мустаҳкамланиб, натижада тинчлик, иттифоқ юқори даражага кўтарилади. Валлоҳу аълам!