Ассалому алайкум. Бир дўстим билан тортишиб қолган эдим. Мен намозни қачон бўлса ҳам вақт бўлганда ўқийвериш керак десам у йўқ ўқиса ҳар доим ўқиш керак бўлмаса намозга нисбатан хурматсизлик бўлиб қолади дейди. Маслаҳат берсангиз лар кимни фикри тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри айтибди. Киши узрсиз ўз вақтида адо қилмаган ҳар бир намози учун гуноҳкор бўлади. Қанчалик кўп намозни қазо қилса шунчалик гуноҳи ва зиммасидаги қазолар сони ортиб бораверади. Намозни гоҳ-гоҳида ўқиган киши уни буткул ўқимаган кишидан шу эътибордан афзалроқдир. Валлоҳу аълам!