Ассалому алайкум! Никоҳ ўқилаётганда ижоб-қабул вақтида келин куёвни олдига бир идишга сув қўйшар экан. Кейин уни келин куёв ичишар экан ва юз-қўлларини ювишар экан, уйни бурчакларига, оёқ ости бўлмайдиган ерларга ўша сувни сепишар экан. Бу амалларни қайси бири шариатда бор?
– Ва алайкум ассалом! Уларни ҳеч бири йўқ. Ҳаммасини тарк қилиш керак бўлган ишлар. Валлоҳу аълам!