Ассалому алейкум. Бир ёши каттароқ танишим билан гап талашиб қолдик. Ман футбол спорт турига қизиқаман, базида муҳим ўйинларни кузатаман, базида ўйнайман. У айтяптики, бу нарса яхшимас, улани яни европа, насронийликлани ҳаёти, тарихи динимизда қораланган ва шунга ўхшаш фикрлар. Бу танишимни ўзи кино кўп кўради, лекин у айтаяптики, кинодан фойдали нарса оса бўлади, лекин футболданмас. Бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай шариат рухсат берган кўнгилхушликларнинг чегараси бўлади. Диний ва дунёвий вазифаларга халал қилмаслиги шарт. Валлоҳу аълам!