Ассалому алайкум! Агар тахоратдан кейин хадеб нам(вас васга ўхшаб) ҳис қилсам, текширсам аммо нам ташқарига чиқмаган, фақатгина закарни ичида кўринса тахорат синадими? Шубха бўлмаслиги учун бир муддат закарга пахта тиқиб юрдим. Аммо яна нам хис қилгандайман. Тахорат олишдан олдин закарга тиқилган пахта олинмагунча ёки тушиб кетмагунча тахорат синмайди деган жавобни ўқидим. Агар мен нам ҳис қилсам, текширсам аммо пахта жойида бўлса тахорат синган хисобланадими? Ё бу васвасми тушунмай қоляпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Таҳорат синган ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!