Ассалому алайкум! Оpenbudget лойиҳаси ҳақида хабарингиз бўлса керак. Овоз беришда бир инсоннинг бир нечта сим картаси бўлиши мумкин ва ҳар бир сим картадан овоз бериш мумкин. Бунда бир инсон бир нечта сим картасидан бир нечта овоз бериши сохта гувоҳлик бўлиб қолмайдими? Умуман бундай қилиш жоизми? Баъзилар эса 100 лаб сим карта сотиб олиб овоз бериб 1-ўринни олишмоқда, уларнинг ўйлашича буни хайрли иш учун қилишмоқда, лекин хайрли ишни ножоиз йўл билан қилмаслик керакку, тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Овоз бериш қоидаларига амал қилиш шарт. Валлоҳу аълам!