Ассалому алайкум! Мени дамас мошинам бор шу машинамни қўшнимга сотиб уни номига ўтказиб ўзимга ижарага олдим (бу ерда мақсад ўз машинамни бировга сотиб ёқотиб қўймаслик эди). Қўшнимга машинамга 8000$ берасан мен сенга 6 ой ичида 9000$ қилиб бераман дедим, шу қилган савдоимиз тўғрими? Бир илмли дўстим нотоғри савдо қилгансизлар деяпти.
– Ва алайкум ассалом! Бу ийна савдосидир. Дуруст эмас. Валлоҳу аълам!