Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шартли талоқ масаласи

13:03 / 07.10.2022 | Azizbek | 1085

Ассалому алайкум! Бирор инсон аёлига шартли талоқ қўйган бўлсаю кегинчалик шу шартли талоқни бекор қилмоқчи бўлса, агарда талоқ тушадиган вазият бўлмаган бўлса, каффорати қандай бўлади ёки бакор қилиб бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ шартга боғланганидан сўнг ўша шарт топилиши билан талоқ тушади. Буни бекор қилишнинг иложи йўқ. Фақатгина шарт “ҳар сафар”, “ҳар қачон” каби давомийликни ифода қилувчи лафзлар билан айтилмаган бўлса, аёл эрнинг никоҳида бўлмаган ҳолда шарт топилса талоқ тушмайди лекин шарт ечилади (1 талоқ таълиқ қилинган бўлса бунга албатта ҳожат йўқ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat