Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўп хотинлик!

15:33 / 07.10.2022 | Abduvohob | 1240

Ассалому алайкум! Биз аёлим билан сухбат давомида кўп хотинлик ҳақида сўзлашиб қолдик ва аёлим балки исломда бу мумкиндир лекин ман буни қабул қила олмайман диб қолди! Ман шу захоти тавба қил дедим, у йўқ деди, ман яна қайта айтдим тавба қил дедим яна йўқ деди нотўғри гапирдинг Исломда бор нарсага қаршиман дийиш билан инсон диндан чиқиб кетиши ва орамизга талоқ тушиши мумкин деб тахорат олишга кирдим ва қайтиб тахорат олиб чиқиб Астағфируллохни 3 мартта қайтар ва тавба қил дедим у кетимдан қайтарди! Аллоҳ бизга туширган ислом динида келган ҳамма нарсага имон келтираман диб айт дедим, яна кетимдан қайтарди, пайғамбаримиз олиб келган исломга имон келтираман диб қайтар дедим қайтарди ва шаходат калимасини қайтар дедим кетимдан қайтарди! Сўнгра унинг айтган гаплари ҳақида ва бу гапнинг хатари ҳақида қисқача, шу дамда кўтара оладиган даражада тушунча бердим қабул қилди! Саволим қуйдагича аёлим биринчи айтган гапи билан диндан чиқиб қолмаганми ва орамизга талоқ тушиб қолмайдими? (Қисқача иззох: Алҳамдулиллаҳ ўзим, аёлим ва оиламиз ибодатлик оиламиз. Аёлим ҳам ҳижобда лекин, илмсизлигиданми ёки ёшлик қилибми балки аёлларга ҳос қизиққонлик биланми кўп ҳотинлик мавзусида эмотсанал бўлиб кетади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Орангизга талоқ тушмаган. Шариат ҳукмларини ҳали яхши фаҳмлаб етмаган инсонларга бундай кескин муомалада бўлмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat