Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, оилада аёл кишига кимнинг ҳаққи кўпроқ? Яъни у аёл оилали бўлса, эринингми ёки қайниота ва қайнонаними? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Келиннинг зиммасида эрнинг ҳаққи бор. Қайнота ва қайнонанинг шаръан ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Турмуш ўртоғининг ота-онаси сифатида уларга чиройли муомала қилиш тавсия қилинган. Валлоҳу аълам!