Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки йўлнинг қайси бири тўғри?

17:03 / 07.10.2022 | Xusniddin | 950

Ассалому алайкум! Ёшим 20да. Алҳамдулиллаҳ, ишга яроқли соғломман ва ўқишга ҳам иштиёқим баланд. Ҳозир iТга ўқияпман, ишламаяпман. Муаммо шундаки, акам ва дадам кредит олишган. Ўша пулдан бўлган ризқ менга ҳалолми? Уйда онам ва 6-синф синглим бор уларгачи? Ва қайси бир йўлни танлаганим тўғри? 1-ўқиб тезроқ иш топишимдан умид бор, тўлиқ вақтимни ўқишга сарфлаш. 2-ҳалол иш топиб, ҳалол еб, ўқишга ҳам вақт ажратсам яхшими, бу ҳолда iТ соҳасида иш топиш кечакиши мумкин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кредит олиш бу қарз олиб устамаси билан қайтаришдир. Қарз суммаси ҳаром эмас, балки унга фоиз тўлаш ҳаром. Акангиз ва дадангиз қилган ишлари учун тавба ва истиғфор айтишсин, имкон борича тезроқ уни ёпиб юборишсин. Қайта бундай ишга қўл уришмасин. Ўша пулдан фойдаланиш жоиз. Ота-онангиз ўқишингиз учун кўмаклашиб туришган бўлса бор эътиборингизни шунга қаратинг. Тезроқ дунё топаман деб илмдан чалғиб кетманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat