Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан келишмовчиликка бориб энди бир хонада ухламийман қасам ичаман десаму каффоратига 3 кун рўза тутаман деб 1-кун саҳарликсиз пешинда оғиз ёпиш дуосини ўқисам рўзаларим ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Каффорот рўзаси дуруст бўлиши учун бомдод вақти киришидан аввал, тунда ният қилиш шарт. Кундузи қилинган ният каффорот рўзасига ўтмайди. Валлоҳу аълам!