Муҳтарам Бизнинг баҳтимизга Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин! Саволим қуйдагича: Бир одам ҳотинига йўқол кет деб чин ниятда айтган ҳотини кетган. Кун ўтиб онаси уни қўйган бўлсанг уч талоқ дейсан деган у бу гапни ор аччиғидан айтган онаси еса шу орада вафот етган. Ер домлага борган йўл аҳтариб домла еса сиз йўқол кет деб чин ниятда айтган сўзингиздан кейин айтган 3талоқ ўтмайди деб никоҳлаб қўйибди. Шу тўғрими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Агар айтган гапидан кейин хотиннинг иддаси чиқса ва эр сиз айтган гапни айтса уч талоқ тушмайди. Чунки идда чиқиши билан талоқ боинга айланади. Аммо идда чиқмаса, кейин қилинган талоқ тушади.