Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тафсир

17:13 / 14.10.2022 | Muhammadrizo | 1139

Ассалому алайкум! Наҳл сураси 118-оятда "Яҳудий бўлганларга эса, сенга бундан олдин айтиб берган нарсаларимизни ҳаром қилдик..." дейилган. Бунда Таврот китоби назарда тутиляптими? Агар шундай бўлса Таврот аҳли башар учун ҳаром қилинганми? Чунки интернетда бошқа илоҳий китобларни ўқиш борасида мунозарали баҳслар бўляпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз оятнинг маъносини нотўғри тушунибсиз. Ундан таврот назарда тутилмаган. “Тафсири ҳилол” китобида қуйидагича дейилган:

وَعَلَى الَّذِينَ هَادُواْ حَرَّمْنَا مَا قَصَصْنَا عَلَيْكَ مِن قَبْلُ وَمَا ظَلَمْنَاهُمْ وَلَكِن كَانُواْ أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ۝

118. Яҳудий бўлганларга эса сенга бундан олдин айтиб берган нарсаларимизни ҳаром қилдик. Уларга зулм қилмадик. Лекин улар ўзларига зулм қилган эдилар.
Ушбу оятда ишора этилаётган, Аллоҳ яҳудийларга ҳаром қилган нарсалар «Анъом» сурасида келган. Ўша сурадаги 146-оятда Аллоҳ таоло: «Яҳудий бўлганларга (бутун) туёқлиларни ҳаром қилдик. Мол ва қўйдан эса уларга ёғларини ҳаром қилдик. Магар орқа ва ичакларидаги ёки суякка аралашган ёғлари (ҳалолдир)», – деган эди. Бу ҳукм яҳудийларнинг ўзларига хос бўлиб, гуноҳларига жазо сифатида туширилган эди. Мусулмонларга тегишли эмасдир.
Бундай ҳукмни чиқариш билан:
«Уларга зулм қилмадик».
Яъни мазкур нарсаларни ҳаром қилиш билан Биз яҳудийларга зулм қилганимиз йўқ.
«Лекин улар ўзларига зулм қилган эдилар».
Улар ҳаддан ошиб, Аллоҳнинг амрини бажармаслик ила ўзларига ўзлари зулм қилдилар. Зинҳор бошқага эмас. Ўша гуноҳлари туфайли уларга мазкур ҳукм жорий бўлди.
Яҳудийлардан кейин келганлар уларнинг хатоларини такрорлаб юрмасинлар. Акс ҳолда уларга ҳам яҳудийларга қилинган муомалаша ўхшаш муомала қилиниши мумкин. Бунинг ўрнига, ўзларини ўнглаб, тўғри йўлни топишга ҳаракат қилсинлар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat