Ассалому алайкум! Бу ҳақдаги гапни қаерда ўқиганим ёки эшитганимни эслолмадим. "Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда кетаётсалар олдидан соқолли бир киши ўтиб қолдилар ва унга қараб табассум қилдилар. Бошқа кун яна худди шу киши соқолини олган ҳолида Росулуллоҳнинг олдидан ўтдилан бу сафар хафа бўлдилар. Ҳалиги киши нега бундай қилганини сўраганида эса, у Зот "сен соқолли ҳолингда соқолингни фаришталар ўйнаётганини кўрдим. Шу сабабли севиндим. Лекин соқолларинг олинганида улар кетиб қолишганди шунинг учун хафа бўлдим". Шу саҳиҳми?
– Ва алайкум ассалом! Бундай ривоят борлигини билмаймиз. Валлоҳу аълам!