Ассалому алайкум! Савдо сотиқда аҳли зимма мусулмон каби бўлади дейилган. Лекин хамр борасидаги байи мусулмонни шарбатга қилган байи каби. Тўнғизга қилган байи мусулмонни қўйга қилган байи каби дейилган. Саволим фуқаҳолар шу жумла билан нима дейишмоқчи бўлишади. Бирон бир мисол билан тушунтириб бера оласизларми?
– Ва алайкум ассалом! Аҳли китобларнинг ўзаро хамр ва тўнғиз савдоси ҳудди мусулмонлар ўзаро шарбат ва қўй савдосини қилганлари каби саҳиҳдир (яъни фосид эмас), дегани. Валлоҳу аълам!