Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Назр қилиш

18:17 / 13.10.2022 | Qaxramon | 948

Ассалому алайкум! Мен ўқишга кирсам Аллоҳ йўлига қўчқор қурбонлик қиламан деб назр қилган эдим мен бу қўчқорни шахримизда қурилаётган масжидга берсам ҳам бўладими ёки қўчқорни қўни-қўшни қариндош уруғни чақириб Аллоҳ йўлига эхсон қилганим яхшими? Агар қилган назримни бажаришга нисобга етган пулим бўлмасаю лекин қўчқор қурбонлик қилишга пулим бўлса лекин кантракт тўлаш ва уй қуришим керак бўлса биринчи бўлиб назримни бажаришим керакми ёки пулимни кантрактнинг бир қисмини тўлашга ва қолган қисмини уй қуришга сарфлашим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қўчқорни сўйиб гўштини тарқатсангиз ҳам бўлади, сўймай тириклайин садақа қилсангиз ҳам бўлади. Ундан таом тайёрлаб дастурхонга қўйишингиз билан назр адо бўлмайди. Чунки назр қилинган нарсани ёки унинг қийматини фақирларга мулк қилиб беришингиз лозим, уни дастурхонга қўйиб, ейишга рухсат беришингиз эмас. Аввало бандалар олдидаги қарзингизни узасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat