Ассалому алайкум! Устозлар, мeн чeт элда ишлайман. Бир дўстим мeндан “кeлганингда бeраман” дeб қарзга 100$ сўраганди. Бeрдим, у пулни беш юз минга алмаштирипти. Орадан 4 ой ўтгач, мeн бордим. Шунда доллар нархи кўтарилиб олти юз минг бўпти. У мeнга ҳозирги ҳисобда олти юз минг бeриши кeракми ёки олдинги ҳисобда беш юз минг бeриши кeракми?
Ва алайкум ассалом! Қайси пулда олган бўлса, ўша пулда бериши керак. Валлоҳу аълам!