Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобхонлик дуэлида ютқазган иштирокчи

13:09 / 27.10.2022 | Sardorbek | 718

Ассалому алайкум! Китобхонлар каналида бир лойиҳа бошлашган экан. Мен ҳам қатнашмоқчи бўлиб, шартларини ўқиб чиқдим. Лойиҳада иштирок этаётган иштирокчилардан 1-2- ва 3- ўринларни эгаллаган иштирокчиларига пул мукофоти ваъда қилинган. Аммо гуруҳларга 3 кишидан ажратилган 30 иштирокчи орасида ютқазган иштирокчи ўз гуруҳида ғолиб бўлган рақибига у хоҳлаган китобни олиб беришга мажбур экан. Бу иш қимор бўлиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat