Ассалому алайкум! Ютубда канал ёрдамига обуначилар(одамлар)дан пул олишлик жоизми? Донат орқали каналга ёрдам сифатида пул олишлик мумкинми? Бу канчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Каналда шариатга зид материаллар жойланмаса ва инсонларга манфаати етиб турган бўлса уни ривожлантириш учун обуначилардан ёрдам пули сўрашнинг зарари йўқ. Муайян шахс ўзи учун пул сўраса ва канални бу учун ниқоб қилиб олган бўлса ҳадисда наҳий қилинган ҳолатга тушиб қолади.
عَنْ أبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قالَ: قال رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: «مَنْ سَألَ النَّاسَ أمْوَالَهُمْ تَكَثُّراً، فَإِنَّمَا يَسْألُ جَمْراً، فَلْيَسْتَقِلَّ أوْ لِيَسْتَكْثِر». أخرجه مسلم
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким(ейишга нарсаси бўлатуриб) молни қўлга киритиш учун одамларнинг молидан тиланса албатта у чўғни тиланган бўлади. Хоҳласин оз тиласин, хоҳлаин кўп тиласин”.
Муслим ривояти.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَأَنْ يَأْخُذَ أَحَدُكُمْ حَبْلَهُ فَيَحْتَطِبَ عَلَى ظَهْرِهِ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يَأْتِيَ رَجُلًا، فَيَسْأَلَهُ، أَعْطَاهُ أَوْ مَنَعَهُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, бировингизнинг арқон олиб, елкасида ўтин ортиб келгани, бировнинг олдига бориб, берса-бермаса, тиланганидан яхшироқдир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!