Ассалому алайкум! Чет давлатда магистратура талабасиман. Бу давлатда доимий иши йўқ ва топган ойлиги жудаям кам бўлган инсонларга давлат томонидан суғурта берилади. Бу суғурта билан шифохоналарга турли хил соғликдан шикоятлар билан мурожаат қилса ҳаммасини давлат тўлаб беради. Мени аёлим ҳомиладор бўлгани учун ва ҳомиладорлик даври ва фарзанд туғилиш жараёни ҳамда фарзанд туғилгандан кейинги даврдаги чиқимларни тўлай олмаслигимни билиб давлат суғуртаси олганман. Давлат ҳамма шифохона чиқимларимизни тўлаб берди ва ҳозирда ҳам тўлаб беряпти. Ҳозиргача тахмиман $40,000 атрофида тўлаб берди. Муаммо шундаки давлат буджети солиқ тўловчилар тўлаган пулидан келиб тушади. Савол: Бизга давлат тўлаб берган пуллар учун қарздор бўлиб қолмаймизми? Қиёматда ўша солиқ тўловчиларга ёки давлатга пулни қайтариб бермаганимиз учун жавобгар бўлмаймизми?
– Ва алайкум ассалом! Агар давлат томонидан муайян шартларга тушувчи шахсларга бериладиган ёрдам кўринишида бўлса олиш жоиз. Валлоҳу аълам!