Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдодаги ҳолат

18:10 / 09.08.2018 | Ivko | 2225
Ассалому алайкум! Хизмат кўрсатиш сохасида ишлаймиз. Баъзан хизматга харидорлар чиққан пайт, рақобатчиларимиз биздан илтимос қилишади: "Қўллаб юборинглар, шу харидор нарх сўраса, фалон нархни беринглар" деб. Албатта бу нарх рақобатчиларимизникидан баландроқ бўлади ва харидор улар билан савдо қилиши учун. (тендерда рақобатчиларимиз ютиб чиқади). Шундай қилиш жоизми? 2). Шундай холатларнинг бирида, баланд нарх берганимизга қарамай, харидор биз билан ишлашга тайёрлигини билдирди (тажриба ва бошка нарсаларни хисобга олган холда). Рақобатчимиз биздан хафа, харидорни оғдириб олдинглар деяпти. Вазиятни рақобатчимизга очиқ тушунтирдик. Шундай холатда қандай йўл тутганимиз маъқул? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сизларни бу ишингизни нажш деб номланади. Яъни бошқалар кўзига нархни кўтариб қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилишдан қайтарганлар. Бу ишда давом этсангиз оқибатингиз хунук бўлади. Шариат соф рақобатчиликка тарғиб қилади. Бу каби ишлардан топганингизни фойда деб ўйламанг. 

НАЖШ ВА «БУ САВДО ЖОИЗ БЎЛМАЙДИ», ДЕГАН КИШИ ҲАҚИДА

وَقَالَ ابْنُ أَبِي أَوْفَى: النَّاجِشُ آكِلُ رِبًا خَائِنٌ. وَهْوَ خِدَاعٌ بَاطِلٌ، لَا يَحِلُّ. قَالَ النَّبِيُّ   صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْخَدِيعَةُ فِي النَّارِ، وَمَنْ عَمِلَ عَمَلًا لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهْوَ رَدٌّ  

Ибн Абу Авфо: «Нажш қилувчи рибохўрдир, хоиндир», деган.
У (нажш) алдовдир, ботилдир, ҳалол бўлмайди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Алдамчилик (қилганлар) дўзахдадир. Ким ишимизда (шариатимизда) ундан бўлмаган амални қилса, у рад қилингандир», дедилар». 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ النَّجْشِ  

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нажшдан қайтардилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat