Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам ўзи учун вақт ажратиши

14:29 / 14.11.2022 | Xurshidbek | 1055

Ассалому алайкум! Мен хар куним бир хил ўтмокда. Эрталаб тураман ишимни бошлайман. Кун давомида ишда бўламан. Кечка шомдан кейин бўшайман. Овқатлангунимча хуфтон бўлади. Аллоҳга шукур барча намозларимни ўз вақтида ўқиб боряпман. Хуфтонди ўқиб бўлганимдан сўнг 1 соатча бўшман кейин ухлайман. Тунда соат 1 да тураман ва бомдод вақтигача 2-3 соат вақт давомида тахажжуд ва қазо намозларимни ўқийман. Кейин бомдоддан сўнг 40 минут вактимни тасбех ва зикрга сарфлайман. Ундан сўнг қуёш чиққунча китоб ўқийман. Қуёш чиқишига 10 дакика қолганда тахоратни янгилайман ва ухлайман. Имкон қадар гунохлардан чекланишга харакат қилмокдаман. Мусиқа эшитиш, интернетда турли хил видеолар куриш, ва кино сериаллар куриш узим нотўғри деб билган барча нарсадан вос кечганман. Саволим шуки 1 соат бош вактимни дунёвий нарсага сарфламокчиман шу ишим жоизми? Яни пубг уйини учун сарфламокчиман. Нафсим шу нарсани хохламокда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нафсингиз айнан ўша ўйинни ўйнашни истаётган бўлса унинг истагига хилоф қилишингиз ва бошқа йўл билан хордиқ чиқаришингиз тўғри бўлади. Аллоҳ таоло ўзи истиқоматга муваффақ қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat