Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақсийт савдоси, машинани арендага олиш

20:09 / 17.11.2022 | Ⓜ️@$Ⓣᗴ® xD | 702

Ассалому алайкум! Тақсийт савдосида нозик масалага дуч келдик. Акам машина сотиб олмоқчи эди, бир машина ёқиб қолгач эгаси билан савдолашиб қўйиб, сотиб юбормачлиги учун 100$ "заклад" бериб қўйибдилар. Бўлиб тўлаб беришга олиб берадиган киши топиб, масалани айтсалар, савдо қилиб бўлинибди-ку мен бунга аралаша олмайман, ўзим бориб савдолашишим керак эди дебди. Биз қандай йўл тутишимиз керак, гаров пулини қайтариб олиб, (ёки машина эгаси қайтариб бермаса) сотиб олишдан воз кечдик десак ва "арендатор" бориб савдолашиб олиб берса хийла бўлмайди? Агар хийла бўлса акамга эмас Тақсийт савдосини менга расмийлаштирсак-чи? 2) Ўзи умумий холатда тақсийт савдосида, мулк эгаси билан савдолашаётганда нақд пулга олиб, бўлиб тўлашга берадиган кишининг шахсан ўзи иштирок этиши шартми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳийла бўлиб қолмайди.

2). Мулкни ўзи учун шахсан ўзи ёки вакили орқали сотиб олиши шарт.
Бир киши бошқа бировнинг олдига келиб, “Менга бир нексия сотиб олиб берсангиз” деса, пули бор киши бир нексияга етарли маблағни унинг қўлига бериб, “Бозорга ўзинг чиқиб 10.000га машина олиб, менга ўша машинанинг пулини бир йилда бўлиб-бўлиб 15.000 қилиб берасан” деса жоизми?
Бу суврат жоиз эмас. Жоиз бўлиши учун, аввал машина олмоқчи бўлган киши пул бергувчи тарафидан вакил бўлиб машинани сотиб олиши керак. Сўнг сотиб олган билан пул берганни орасида қайта иккинчи бор савдо қилиши керак. Аввалги суврат билан бу иккинчи сувратни фарқи шуки, пулни эгаси машинани ўзига олиб қолиши ёки бозордан сотиб олган вакилдан бошқасига сотиб юбориши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat