Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарздор вафот этса уни аҳли аёлидан ундириш жоизми?

21:57 / 25.05.2023 | Charosxon | 490

Ассалому алайкум! 1). Турмуш ўртоғимдан катта миқдорда қарзи бор инсон тўсатдан вафот этди. Фарзандлари вояга етмаган. У инсоннинг аёли ва синглисидан бошқа ҳеч кимини танимаймиз. Энди ҳақларини аҳли аёлидан сўраб олсак тўғрими? 2) Турмуш ўртоғим қарздорга берган пулларини савдодан орттирган эдилар. Мени бироз шубҳам бор балки у пул бутунлай ҳалол эмасдир Чунки савдода ҳар доим ҳам мижозни тўлиқ рози қилолмаган бўлиши мумкин Агарда ростдан ҳам 100% ҳалол ҳисобланмаса шу пулларни ҳаққи қиёматда савоб гуноҳ билан ҳисоб қилинадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Марҳумнинг қарзлари унинг қолдирган мероси ҳисобидан қондирилади. Меросхўрлар гувоҳлар томонидан тасдиқланган қарзни мерос ҳисобидан узиб беришдан бош тортишлари мумкин эмас. Аммо қолдирилган мерос қарзларни узишга етмаса меросхўрлардан уни тўлаш талаб қилинмайди ва бундай қарз қиёматга қолади. Шу туфайли меросхўрлар маййитга раҳм-шафқат ва ажр қозониш умидида қарзни ўз ҳисобларидан узиб юборсалар улкан савобга эришадилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat