Ассалому алайкум! Аллоҳнинг синови экан фарзандимиз бу дунёни тарк этди. Туғилиб йиғламади, тириклик аломати фақат юраги урётган экан. Шифокорлар 1 соатча ҳаракат қилишди кейин юраги ҳам тўхтабди. Бу ҳолатдан тирик туғилган ҳисобланадими? Биз уйга бориб ювиб исм қойиб жаноза ўқимай қабрга қўйдик. Бу ишимиз тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тирик туғилган ҳисобланади. Жаноза ўқилиши керак эди, нотўғри қилибсиз. Валлоҳу аълам!