Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибоми

18:39 / 18.11.2022 | Азимбой | 725

Ассалому алайкум! Мен ишлаб чиқариш цехда ишлайман бошлиғимдан қарзга пул олганман қарзимни қачон қайси ой қарзимни тўлашимни айтмаганман шу ишни 2-3 йилдан бери давом этмоқда. Август ойида ойликка кирганимда бошлиғим қарзингизни тезроқ узинг қарзингизни чўзилиб кетяпти бу нарса рибога кириб қолар экан деб айтди. Шу рибоми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рибо эмас. Аммо қарзни қайтаришга қодир бўла туриб уни чўзиб юришнинг гуноҳи ҳам жуда улкандир. Мана шундан қўрқиш керак. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ، فَإِذَا أُتْبِعَ أَحَدُكُمْ عَلَى مَلِيٍّ، فَلْيَتْبَعْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имкони бор одамнинг қарзни бермай, чўзиши зулмдир. Бирортангизнинг қарзи ўзига тўқ одамга ҳавола қилинса, (ҳақдор) ўшанга борсин», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat