Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзини бермаса

19:19 / 18.11.2022 | Shohrux | 742

Ассалому алайкум! Бир вақтлар ман бн жуда яқин дўст бўлган ортоғим мандан қарз олган эди. Олдин ҳам қарз олган эди, лекин вақтида қайтармаган эди, зўрга топтириб пулни олган эдим. 2 Ой олдин яна 300 минг қарз сўради, дўстим аямни туғилган куни қарз бериб тура оласанми деб, ман олдинги қилган ишларини, пулни бермай юришини ўйладимда кейин бермасаммикан деб яна э ҳа майли аясини туғилган куни экан деб берган эдим. Пулни олишдан олдин муддатини ўзи айтганди 5 августда бераман деб. Кейин 5 август келганда телефони кўтармади, жавоб бермади, телеграмдан, смс дан ҳам ёздим кўриб била туриб ёзмаяпди. Шу кунгача кутдим, бугун ҳам телефон қилдим, телефонини ўчириб ташлади. Агар ҳақиқатдан ҳам шароити бўлмаган бўлса бир оғиз айтса ман йўқ демасдим яна кутишга. Кутгим ҳам келмай қолди. Нима маслаҳат берасизлар? Шу кунларда оғайни пулни қиёматда оламан сандан, Аллоҳ кўриб турибди, бу қилмишинг санга қимматга тушади деб қиёматга қолдирсаммикан деган ҳаёл жуда кўп келяпди. Чунки ман ҳали талабаман, уйдан пул жўнатиб туришади, ўзим ҳали пул топганим йўқ, пул манга ҳам зарур бўляпди, Тошкентда ўқийман. Ўзини ҳеч қаердан топа олмаяпман, қаердалигини билолмаяпман бирор одамдан топтирай десам тополмаяпман. Бу гапни айтардим аллақчон, лекин қиёматда унга қийин бўлиб қолмасмикан деб кутиб юрдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарзингизни шу дунёдаёқ қайтариб олинг. Қиёматга қолдирманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat