Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрам аёл

20:49 / 18.11.2022 | 846

Ассалому алайкум! Ўзимиз хохламаган тақдирда бирор номаҳрамнинг қўли тегиб кетса (йўлда, такси, автобусда, бирор нарса олди берди пайтида, ёки эҳтиётсизлик қилиб) иккила тараф ҳам гуноҳкор бўладими? Мисол тариқасида, институтда иш пайти бошқа киши билан гаплашиб турилган пайт, ёки умуман олганда мижозларга хизмат кўрсатиш пайти номаҳрам аёллар қўли билан ушлаб қолишса бирданига кутилмаганда ҳукм қандай бўлади? Номаҳрамларга қўлим тугул бармоғимни теккизмасликка ҳаракат қиламан, лекин юқорида айтилган вазиятларда кутилмаганда қўл теккандан кейин тортиб олиб истиғфор айтаман. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қасдсиз ва хато тариқасида бўлган ишга гуноҳ ёзилмайди.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَرُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاثَةٍعَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ، وَعَنِ الصَّبِيِّ حَتَّى يَحْتَلِمَ، وَعَنِ الْمَجْنُونِ حَتَّى يَعْقِلَرَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч 
(нарса)дан қалам кўтарилгандир: уйқудаги кишидан то уйғонгунича, ёш боладан то балоғатга етгунича, мажнундан то ақли киргунича», дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги «қалам»дан мурод шаръий таклиф қаламидир. Яъни мазкур уч тоифа кишилар томонидан содир бўлган ишлар уларнинг номаи аъмолларига ёзилмайди. Шунга биноан, ухлаб ётган одам талоқ қилса, балоғатга етмаган бола ёки мажнун киши ҳам талоқ қилса, талоқлари тушмайди.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَإِنَّ اللهَ وَضَعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأَ وَالنِّسْيَانَ وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِرَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat