Ассаламу алайкум! Саволларимизга жавоб берётганларингиз учун раҳмат. Мен ҳозир Россияда ишлайман, Аллоҳга шукур фарз намозларини қолдирмай ўқийман. Бизда тушлик вақти белгилангани учун пешин намозига вақт жуда кам қолади. Шу ўринда қандай йўл тутганим маъқул? 4-ракъат фарзни ўқиб, орқасидан “Оятал курси”ни ва тасбеҳларни ўқиганим яхшими ёки 4-ракъат фарзни ўқиб, орқасидан 2-ракъат суннатни ўқиганим яхшими?
Ва алайкум ассалом! 2 ракъат суннатни ўқиб, тасбеҳларни иш давомида ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.