Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Товуқ сўйиш

01:49 / 19.11.2022 | Islom | 1041

Ассалому алайкум! Мен фермада товуқ боқаман ва оптим сотиш пайтимизда товуқларимни бирма-бир тирик холида махсус машинасига юклатаман. Кегин уни ўша даллолар ўзларини қушхонасида сўйдиришади. Уларни қушхонасига боргандан кейин 5-6та товиқлар ўлик холида боради чунки ферма билан қушхонани масофаси узоқироқ. Мен кўзим билан кўраман ўлик товуқларимни ва ишчиларига сўйинглар буни дейман. Чунки мени фермадан тирик берганманку ва пулини келишганман. Мен фақат сўйилип тарозидан ўтган вазнини ёзаман. Агар мен ўликни сўйманглар десам мени хисобига кетади, лекин мен ахир фермамда тирик юклатганманку, уларнинг махсус машинасига. Шунга бошим қотиб қолди, менга маслахат беринг


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизни бу ишингиз ҳаромдир. Сиз одамларнинг луқмаси ҳаром билан булғанишига сабабчи бўлаётган экансиз. Аллоҳдан қўрқинг. Товуқларни сотгач уларни топширганингиздан сўнг уларнинг зоминлигига ўтади. Ўлиб қолса сиз эмас уларнинг ҳисобидан бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat