Ассалому алайкум! 2008-йилда шаръий ва қонуний никоҳдан ўтганмиз. 3 та фарзандимиз бор. Шаръий никоҳ ўқиш жараёнида домла, мен, аёлим ва унинг холаси қатнашган. Яқинда билдим никоҳ ўқиш жараёнида куёвдан ташқари 2 та эркак гувоҳ бўлиши шарт экан. Бизнинг шу никоҳимизнинг ҳукми ва 2008-йилдан кейинги оилавий ҳаётимиз, фарзандларимиз ҳолати хақида тўлиқ тушунтириб беришингизни илтимос қиламан. Ва амалдаги никоҳимизни янгилаш шартми?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳ ўқишдек масъулиятли ишга журъат қилган домла унинг шартларини яхши билиши ва уларнинг вужудга келишини таъминлаши лозим. Ўша домла борасида яхши гумонда бўлинг. Балки бошқа гувоҳ ҳам бор бўлиб, сиз уни эсдан чиқаргандирсиз. Сиз ва юқорида саналган кишилар ўша домланинг олдига бориб, ҳолатни аниқлаштиринглар. Валлоҳу аълам!