Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалолми ?

19:53 / 26.11.2022 | Iyman | 662

Ассалому алайкум! Ман котта пулга телеграм канал сотволдим, бир хафталардан кейин бир одам канал маники эди каналимни ӯғирлашганди каналими қайтариб бер каналим санга харом розимасман деб тухмат қилиб ёзди. Кейин ман канални котта пул эвазига сотвоганими айтдим. У шундаям каналими қайтариб бер пулингни бераман деб ёзвотти. Ӯғирланганини билмасдан сотиб олган телеграм каналим учун манга гунох ёзиладими у канал манга ҳалолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Канал ўғирланганини ҳужжат-далил билан исботлай олса, унга қайтариб беришингиз шарт. Пулингизни эса сотувчидан қайтариб оласиз. Каналнинг ҳақиқий эгаси билан бирор пул эвазига (у таклиф қилаётганидек) сулҳга келишишингиз ҳам мумкин, бундай ҳолатда сотувчидан пулингизни қайтариб олиш ҳақингиз бекор бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat