Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу менга ҳалолми?

05:44 / 26.08.2016 | Албатрос | 2795

Ассалому алайкум! Аввало Ҳақ ва тўғри йўлни фақат Аллоҳ билгувчидир. Ўзим имкон қадар колбаса ва сосиска маҳсулотларини истеъмол қилмасликка ҳаракат қиламан. Аммо бугун эрталаб нонушта қилиш учун бир яқин ёши каттароқ инсон билан ошхонага кирганимизда қайнатилган сосискадан бошқа нарсаси йўқ экан. Шунда шеригим билан қўшилиб сосиска ейишга мажбур бўлдим. Аллоҳдан кечиришини сўраб еган бўлсамда, дилимда шубҳа ўйғонди. Айтингчи, мен у сосискани ҳалол ёки ҳаром эканлигини билмаган ҳолда истеъмол қилдим, бу менга ҳалолми? Бу ишимда гуноҳ йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда икки нарсани асосий қоида қилиб олинган. Биринчиси : Гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, улардаги оқувчи қон чиқиб кетмаганлиги ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилгани топилмагани учун у ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани собит бўлгач, ҳалолга ҳукм қилинади. Иккинчиси : Асли ҳалол бўлган нарсалар бирор йўл билан ҳаром қилинганлиги собит бўлмаса, ҳалоллигича қолади. Ушбу қоидаларга биноан сиз айтган сосисканинг гўштини сўйишда “Бисмиллаҳ” айтганлиги аниқ бўлса ейиш жоиз. Агар одатда айтмайдиган бўлса, ёки ҳаром ўлганларни ҳам сиз айтгандек маҳсулот қилиб юборадиган бўлса, ейишингиз ҳалол бўлмайди. Аллоҳ таоло “Анъом” 121-оятида марҳамат қилади : وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ۝ Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар. Уламоларимиз ушбу оятнинг тафсирида «Агар мусулмон киши ҳайвонни сўяётиб, Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, сўйган гўшти ҳалол», деганлар. Аммо билиб туриб, қасддан зикр қилмаса, ундай гўшт ҳаром бўлади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat