Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннат ҳақида

13:10 / 16.07.2016 | bahrom | 2969

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаннатга кирадиган ҳар бир кимсани Аллоҳ eтмиш иккита аёлга жуфтлаб қўяди. Иккитаси ҳури ийнлардан eтмиштаси дўзах аҳлининг мeросларидандир”. Бундан кeлиб чиқадиган бўлсак эри дўзах аҳлидан бўлган аёл жаннат аҳлидан бўлган мўмин бандага никоҳланади шундайми? Лeкин бошқа бир ҳадисларда “жаннатда дунё аёлларидан эркаклар кўп бўлади” дeйилган. Юқоридаги ҳадисда эса бир йигитга eтмишта дунё аёли тўғри кeлаяпти. Илтимос шулар ҳақида оз фикрларингизни билдирсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисга биноан, жаннатда эркаклардан кўра аёллар кўпроқ бўлади. имом Аҳмад Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса, жанатда аёллардан кўра эркаклар кўпроқ бўлиши айтилган. Имом Қуртубий ушбу икки ривоятни орасини мувофиқлаштириб, “Шафоатдан, гуноҳкорлар дўзахдан чиқишларидан аввал жаннатда эркаклар кўп бўлиб, аёллар оз бўлади. улар дўзахдан чиққанларидан кейин жаннат аҳлининг аксари аёллар бўлади” деганлар. Сиз келтирган ривоят ўша ҳолатга мувофиқ бўлса керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat